ЭКПОРТ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЯНАДА СОДДАЛАШТИРИШ ВА ТЕЗЛАШТИРИШДА ЮК-КУЗАТУВ ҲУЖЖАТЛАРИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ (электрон инвойс ва СМГС мисолида)
Аннотация
Ўзбекистонда ҳам халқаро савдо жараёнларини рақамлаштириш борасида сўнгги йилларда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди: БЮДни божхона органига юбориш, расмийлаштириш, товарга оид сертификатларни олиш ва бошқалар тўлиқ рақамлашган. Аммо, бугунги кунда ташқи савдо юкларига оид юк-кузатув ҳужжатлари (накладной, инвойс ва б.) қоғоз нусхада расмийлаштирилмоқда ва уларнинг электрон нусхалари божхона ва бошқа назорат қилувчи органларга тақдим этилади.