МУҲАММАД РАСУЛ МИРЗОНИНГ ИРФОНИЙ ШЕЪРЛАРИ ХУСУСИДА

Файзуллаева Райҳон Абдуллаевна



Мақолада XIX аср охири ва XX аср бошлари Хоразм адабий муҳитида ижод қилган Муҳаммад Расул Мирзо шеъриятининг ўзбек мумтоз адабиёти тараққиёти тарихида тутган ўрнини кўрсатиб бериш ва адабий меросининг ғоявий-бадиий, поэтик жиҳатларини очиб беришга эътибор қаратилган.