“МАЪРИФАТПАРВАРЛИК АДАБИЁТИ” ТУШУНЧАСИНИНГ КОНЦЕПТУАЛ ТИЗИМИ

Бахтиёр Ражабович Менглиев



Ғарб маърифатпарварлик адабиёти жаҳон маданий тараққиётида бурилиш ясади. Маърифатпарварлик адабиёти, аввало, иқтисодий омиллар билан боғлик бўлиб, капиталистик ишлаб чиқариш билан боғлиқ равишда ривожланди. Унинг илдизлари ислом маърифий адабиёти билан боғланади. Ислом маърифий адабиёти буюк яратувчини таниш ҳақидаги таълимот бўлса, ғарб маърифарпарварлик таълимоти борлиқни билиш муаммоси билан боғланади.